Битирувчиларда аниқ мақсад бор

Postni ulashish:

Наманган шаҳрида бу йил 5 минг 466 нафар ўқувчи 11-синфни тамомлайди. Энг эътиборлиси, ўқув йили бошида олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган битирувчилар 44,6 фоизни ташкил этган бўлса, март ойига келиб бу кўрсаткич 53,3 фоизга етди. Бу эса мактаб битирувчиларининг келажакка бўлган қараши тобора аниқ шаклланиб бораётганини кўрсатади.

Бугунги кунда Наманган шаҳрида 54 та мактабда 75 минг 175 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. Уларга 4 минг 271 нафар ўқитувчи таълим-тарбия бермоқда. Умуман олганда, шаҳарда 64 та таълим муассасаси фаолият юритади. Шундан 53 таси умумтаълим мактаби биттаси ихтисослаштирилган мактаб бўлиб, яна 10 таси нодавлат таълим муассасаларини ташкил этади. Бу кўрсаткичлар шаҳарда таълим тизими қамрови изчил кенгайиб бораётганини англатади.

2025-2026 ўқув йили якунида 5 минг 466 нафар битирувчининг 2 минг 474 нафари ўғил болалар, 2 минг 992 нафари қиз болаларни ташкил этади. Энг муҳим жиҳати шундаки, ўқувчилар орасида олий таълимга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ортмоқда. Биринчи сўровнома натижаларига кўра 2 минг 443 нафар битирувчи олий таълим муассасаларига кириш истагини билдирган бўлса, март ойига келиб бу кўрсаткич 2 минг 914 нафарга етди. Бу эса қисқа вақт ичида ёшларнинг мақсади анча аниқ шаклланганини исботлайди.

Бугунги мактабларда фақат аттестат олиш эмас, балки битирувчиларни аниқ касб ва таълим йўналишига йўналтириш устувор вазифага айланмоқда. 2026 йил 1 март ҳолатига кўра Наманган шаҳридаги 54 та умумтаълим мактабидан 487 нафар ўқувчи хорижий тилларни билиш даражасини тасдиқловчи миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлди. Бу натижа ўқувчиларнинг олий таълимга тайёргарлиги тобора кучайиб бораётганидан далолат беради.

Яна бир муҳим кўрсаткич муддатидан олдин талаба бўлган ўқувчилар сонининг ортиб бораётганидир. Ҳозирда бундай ўқувчилар 84 нафарни ташкил этади. Шундан 35 нафари хорижий олий таълим муассасаларига грант ва контракт асосида ўқишга қабул қилинган. Айрим ўқувчиларнинг йирик грантларни қўлга киритаётгани эса бугунги битирувчиларнинг рақобатбардошлиги ортиб бораётганини тасдиқламоқда.

Битирувчиларни фақат олий таълимга эмас, касб-ҳунар йўналишларига ҳам йўналтириш ишлари изчил давом этмоқда. 2025–2026 ўқув йилида 6 минг 475 нафар 9-синф битирувчиси мавжуд бўлиб, ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 2 минг 715 нафари техникумларда, 210 нафари академик лицейларда ўқишни давом эттириш истагини билдирган. Шунингдек, маданият, спорт ва ҳарбий йўналишларга қизиқиш билдирган ўқувчилар ҳам мавжуд. Умумий ҳисобда 2 минг 948 нафар, яъни 9-синф битирувчисининг 45 фоизи ўқишни давом эттиришни мақсад қилган.

Бугунги натижалар шуни кўрсатмоқдаки, Наманган шаҳрида битирувчиларни олий таълимга жалб этиш ва уларнинг келажак йўлини аниқ белгилаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бера бошлаган. Энг муҳими, мактаб битирувчилари энди фақат аттестат билан эмас, аниқ мақсад билан катта ҳаёт сари қадам қўймоқда.

Яҳёхон Усманов.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...