«Инсон» маркази фаолияти: хизматлар сифати ошмоқда

Postni ulashish:

Наманган шаҳрида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, хизматлар сифатини ошириш масалалари доимий эътиборда. Шу мақсадда шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Марказда бугунги кунда 20 нафар ходим иш олиб бормоқда. Улар аҳоли учун турли йўналишларда ижтимоий хизматлар кўрсатмоқда. Хусусан, икки нафар психолог фуқароларнинг руҳий ҳолатини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда. Ҳуқуқий маслаҳатчи эса аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва муаммоларини ҳал этишда кўмаклашмоқда. Шунингдек, операторлар ва соҳа мутахассислари тизимли равишда хизмат олиб бормоқда.

Бундан ташқари, супервайзер маҳаллаларда фаолият юритаётган ижтимоий ходимларнинг малакасини ошириш ва иш самарадорлигини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу эса жойларда кўрсатилаётган хизматлар сифатининг барқарорлигини таъминламоқда.

Шаҳар ҳокимига марказ фаолияти юзасидан тақдимот ўтказилиб, жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, уч ой давомида 16 мингдан ортиқ фуқарога 11 мингдан зиёд ижтимоий хизмат кўрсатилди.

Бу кўрсаткичлар ортида эса инсонлар ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, муаммоларга топилган ечимлар мужассам. Марказ фаолияти ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва ҳаёт сифатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...