Ёшлар куни муносабати билан Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов Зарафшон маҳалласида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ёш Муршида Юсуфжанованинг хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.
Муршида айни пайтда тикувчилик билан шуғулланиб, ўз меҳнати орқали даромад топмоқда. Унинг бандлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида Инсон маркази томонидан фоизсиз кредит асосида тикув машинаси олиб берилган.
Ташрифда ёшнинг фаолияти ва келгуси режалари билан қизиқилиб, уни қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.
