“Ёшлар куни” доирасида Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камаловнинг “Зарафшон” маҳалласи ёшлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда 20 нафардан зиёд ёшнинг таълим, тиббиёт, бандлик, касб-ҳунарга йўналтириш, тўлов-контракт маблағларини қоплаш ва бошқа ижтимоий масалаларга оид мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.
Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоларни бевосита шаҳар ҳокимига етказиб, уларни ҳал этиш юзасидан таклифларини билдирди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Жумладан, ёшларни иш билан таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, таълим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашувда ёшларнинг билим ва касб эгаллаши, муносиб иш ўрнига эга бўлиши, тадбиркорлик ва бошқа ташаббусларини амалга ошириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш муҳим вазифалардан бири экани таъкидланди.
Мулоқот якунида билдирилган ҳар бир мурожаатнинг ижросини таъминлаш масъулларга топширилди.
