Ҳоким ва битирувчилар: эртанги кун ҳақида очиқ мулоқот

Postni ulashish:

Ёшлар куни доирасида Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, бу ерда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёни билан танишди. Битирувчи ёшлар билан ўтказилган мулоқотда уларнинг келгуси режалари, таълим ва касб танлаши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Ҳозирда мактабда 1 минг 286 нафар ўқувчи таҳсил олиб, уларга 75 нафар педагог сабоқ бермоқда. Жорий ўқув йили якунига қадар 70 нафар ўқувчининг мактабни тамомлаши кутилмоқда.

Мактаб битирувчиларининг келгуси таълим ва меҳнат фаолиятига тайёргарлигига ҳам эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ўтган йили 78 нафар битирувчидан 12 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. Қолган битирувчиларнинг бандлиги таъминланган.

Таълим муассасасида ўқувчиларнинг спортга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Волейбол ва мини-футбол бўйича қизлар жамоалари вилоят миқёсидаги мусобақаларда иштирок этиб, муносиб натижаларни қайд этмоқда.

Учрашувда битирувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан шаҳар ҳокимига мурожаат қилди. Ёшлар таълимни давом эттириш, касб-ҳунар эгаллаш ва бандлик имкониятлари юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Мулоқот очиқ ва самимий руҳда ўтиб, ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...