Бобуршоҳ маҳалласида жиноят юзасидан жамоатчилик муҳокамаси ўтказилди

Postni ulashish:

Наманган шаҳри Бобуршоҳ маҳалласида икки нафар фуқаро ўртасида келиб чиққан ўзаро тортишув оқибатида содир этилган жиноят юзасидан жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди. Муҳокамада Наманган шаҳар ҳокими, ички ишлар бўлими бошлиғи, халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши раиси, Рустам Исаков ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Учрашувда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат ва жамият хавфсизлигига таҳдид солаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ҳамда яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича берилган муҳим топшириқларнинг мазмун-моҳияти маҳалла фуқароларига етказилди.

Хусусан, жиноятчиликка қарши курашишда асосий эътибор унинг олдини олишга, маҳаллаларда тинч ва соғлом муҳитни таъминлашга қаратилиши таъкидланди. Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида улар билан манзилли ишлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда спорт ва маданий тадбирларга жалб этиш зарурлиги қайд этилди.

Учрашув якунида маҳалла фуқаролари жиноятчиликка нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва ёшларни соғлом ҳаёт тарзига йўналтиришда фаол бўлишга чақирилди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...