Таълим сифатини ошириш – келажак тараққиётининг мустаҳкам пойдевори

Postni ulashish:

Бугунги кунда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида таълим тизимини тубдан ривожлантириш, ёш авлодга сифатли билим бериш ва уларнинг рақобатбардош кадрлар бўлиб етишишини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Шу мақсадда жойларда умумтаълим муассасаларининг фаолияти, таълим сифати ва яратилган шароитлар мунтазам ўрганиб борилмоқда.

Наманган шаҳар «Шаршара» маҳалласида жойлашган 43 сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳозирги кунда 1742 нафар ўқувчига 102 нафар педагог-ходимлар таълим-тарбия бериб келмоқда. Мактабда билим сифати ва ўқувчиларнинг салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2024-2025-ўқув йилида мазкур таълим масканини 110 нафар 11-синф битирувчилари тамомлаган бўлиб, улардан 29 нафари давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари талабалигига қабул қилинган. Бу кўрсаткич мактабда олиб борилаётган таълим жараёнининг самарадорлигини яққол намоён этади.

«Келажак учун хорижий тил» лойиҳаси доирасида Миср давлатидан таклиф этилган Мр. Акрам Фароук Мансоур Элсаед томонидан ўқувчиларга инглиз тили фанидан дарслар ўтилмоқда. Ушбу ташаббус ўқувчиларнинг хорижий тилларни чуқур ўзлаштиришига хизмат қилмоқда.

2025-2026 ўқув йилида 11 синф битирувчиларидан 14 нафари инглиз тили, рус тили, тарих ҳамда она тили ва адабиёти фанларидан миллий ва халқаро сертификатларга эга бўлиб, бу уларнинг олий таълим муассасаларига кириш имкониятларини янада кенгайтирмоқда.

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов ушбу мактабда таълим сифати, ўқувчилар учун яратилган шароитлар, хусусан куз-қиш мавсумида иситиш тизимларининг соз ҳолатда эканлиги билан танишди. Шунингдек, битирувчи синф ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, касб танлови ва келажакдаги режаларини тинглади.

Ўрганиш ишлари давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъул ташкилот ва раҳбарларга аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...