МАҲАЛЛАДАГИ ЯШИРИН ХАЗИНАёхуд Раънохон опанинг тарихдан ҳикоя қилаётган ажойиб экспонатлари

Postni ulashish:

Наманган шаҳрининг қадимий ва навқирон “Равнақ” маҳалласидаги 748 та хонадонда 4800 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Равнақликлар орасида зиёлилар, турли касбларда ҳалол меҳнат қилиб келаётган фидойилар жуда кўп.

Шунингдек, бир ҳовли борки, унда йиллар давомида асраб-авайлаб келинаётган бебаҳо хазина бор. Бу хазина – қаҳрамонимиз Раънохон Мамадалиева тўплаган, икки асрга тегишли ноёб коллекция. Раънохон опа 15-20 йилдан буён мана шундай эзгу фаолият билан шуғулланади. Шу кунгача XVIII-XIX асрларга оид қарийб 200 дона экспонат йиққан ва ўз хонадонини асл тарихий маконга айлантирган.

Раънохон опа асраб-авайлаб келаётган турли металлардан ясалган ҳар бир буюм гўёки ўз даврининг нафаси, ўша пайтдаги маиший ҳаёт, ҳунармандчилик ва урф-одатлардан сўзлайди. Айнан мана шу жиҳати билан коллекция нафақат қимматли тарихий ёдгорликлар йиғиндиси, балки маҳаллада сақланиб келаётган маданий хотиранинг асл кўринишидир.

Маҳалладаги яширин хазина

– Бу буюмларни йиғиш мен учун фақат хобби, яъни қизиқиш эмас, балки тарихни авлодларга етказиш йўлида қилинаётган кичик хизмат. Ҳар бир экспонат ўз ҳикоясини сўзсиз айтади. Кичик музей очиб, буни ҳамма билан бўлишишни, ёшларга тарихимиздан сўзлаб беришни орзу қиламан, – дейди Раънохон Мамадалиева.

Дарҳақиқат, бу фидойи аёл ўз коллекциясини янада бойитиб, келажакда кичик маҳалла музейи ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ташаббус нафақат тарихни авлодларга етказиш, балки маҳаллада маънавий муҳитни мустаҳкамлашга қўшилган улкан ҳисса саналади.

Яқинда Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камоловнинг мазкур ташаббус билан бевосита танишиб, Раънохон опанинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолагани эса нур устига аъло нур бўлди. Ҳоким опага музей очиш йўлида зарур ёрдам кўрсатиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бу қўллаб-қувватлаш нафақат бир аёлнинг орзусини рўёбга чиқаради, балки маҳаллада маданий ҳаётнинг жонланишига ҳам хизмат қилади.

Фуқароларнинг ижодий ва маънавий ғояларини рағбатлантириш ўзининг кутилган натижасини кўрсатади. Зотан, қадриятларни асраб келаётган Раънохон Мамадалиева каби инсонларнинг жамият ривожидаги ҳиссаси беқиёсдир.

Санжарбек ҲАМИДОВ.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...