ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Postni ulashish:

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг ўн бешинчи сессияси ўтказилди. Сессия кун тартибига мувофиқ 11 та масала муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги дастлабки масалалар шаҳар сайлов комиссияси фаолиятига тааллуқли бўлиб, комиссия раисининг ваколатини муддатидан олдин тугатиш, комиссия таркибига ўзгартириш киритиш ҳамда Кенгаш депутатларидан бирининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Шунингдек, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига депутат сайловини ўтказувчи 21 Оромгоҳ сайлов округига қарашли 68-, 74- ва 78 участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш ҳамда мазкур округда бўшаб қолган депутатлик ўрни учун сайлов ўтказиш харажатлари сметасини тасдиқлаш масалалари муҳокама этилди. Ушбу масала юзасидан Наманган шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ўринбосари Умиджон Ахмадходжаев ахборот берди.
Сессияда Наманган шаҳар Адлия бўлимининг 2025 йил иккинчи ярим йиллигида норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Кун тартибидан шаҳар ҳудудида жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика ишлари бўйича Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси томонидан 2025 йилнинг тўртинчи чораги давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала ҳам ўрин олди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонаси томонидан мурожаатлар билан ишлаш ҳолати, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг аввал қабул қилинган қарорига ўзгартириш киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Сессияда тегишли қарорлар қабул қилинди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...