22 йил давомида ҳужжатсиз…

Postni ulashish:

Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Наманган шаҳар, Маданий маориф МФЙ, Тахтакўприк кўчасида яшовчи фуқаронинг 2004 йил 19 апрелда таваллуд топган фарзандига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишда амалий ёрдам сўраб йўллаган мурожаати кўриб чиқилди.

Мурожаатни кўриб чиқиш мобайнида аёл 2004 йил 19 апрелда уйда, тиббий ёрдамсиз қиз фарзанд дунёга келтирган. Туғруқхонага бормаган, туғишига онаси ҳамда қўшниси ёрдам берган. Чақалоққа Озода деб исм қўйишган. Бироқ болага туғилганлик ҳақида гувоҳнома ўз вақтида олинмаган. Шу  сабабли ҳозиргача шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги, бунинг натижасида ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдалана олмаётганлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарори билан тасдиқланган қоида бор. Бу хужжат “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари” деб номланади. Унинг  19-бандига кўра, 16 ёшдан ошган тиббий муассасадан ташқарида ва тиббий ёрдамсиз туғилган болага нисбатан тиббиёт муассасаси томонидан туғилганлик ҳақидаги маълумотнома расмийлаштирилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.

Шунга асосан, адлия бўлими онанинг манфаатини кўзлаб, унинг 2004 йил 19 апрелда дунёга келган фарзандининг туғилганлик фактини белгилаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритиб, уни қаноатлантирилишига эришди.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлимида онага фарзандининг туғилганлиги ҳақида гувоҳномаси тақдим этилиб, мурожаатдаги масала тўла-тўкис ҳал этилди.

Аҳрорбек ТИЛЛАЕВ,
Наманган шаҳар адлия бўлими бош  маслаҳатчиси.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...