Равон йўллар  фаровон ҳаёт мезони

Postni ulashish:

Ҳудуд тараққиётини баҳолашда кўзга ташланадиган илк омиллардан бири  йўл инфратузилмасидир. Чунки равон йўллар нафақат қатнов қулайлигини, балки иқтисодий фаолликни, ижтимоий ҳаракатчанликни ва аҳоли кайфиятини ҳам белгилайди. Сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида айнан ички йўлларни яхшилаш масаласи алоҳида устувор йўналиш сифатида қаралаётгани бежиз эмас. Бу борада аҳолининг бевосита иштирокини таъминлаётган «Ташаббусли бюджет» тизими амалий самараси билан ажралиб турибди.

Наманган шаҳрида мазкур механизм асосида амалга оширилаётган ишлар ҳудудий инфратузилмани янги босқичга олиб чиқмоқда. 2025 йилнинг иккинчи мавсуми якунларига кўра, шаҳардаги 11 та маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан илгари сурилган таклифлар энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 13,9 миллиард сўм маблағ йўналтирилган бўлиб, натижада 32,6 километр ички кўчаларни асфальт қопламаси билан таъминлаш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда белгиланган ишларнинг муайян қисми аллақачон ўз самарасини бера бошлаган. Хусусан, 6 та маҳаллада асфальт ётқизиш ишлари тўлиқ якунланиб, умумий бажарилиш даражаси 57 фоизни ташкил этмоқда. Қолган ҳудудларда эса қурилиш жараёнлари белгиланган жадвал асосида давом эттирилмоқда.

Эътиборлиси шундаки, лойиҳалар бевосита аҳолининг ташаббуси ва фаоллиги натижасида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Масалан, «Зиёкор» маҳалласи фуқаролари ўз ҳудудидаги йўлларни яхшилаш мақсадида фаол овоз бериб, ғолибликни қўлга киритди. Натижада бугунги кунда маҳалланинг 3,2 километр ички йўлларида асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Ишлар буюртмачи ташкилот –  Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси ҳамда пудратчи «Наманган темир-бетон буюмлари» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Худди шундай, «Лола» маҳалласида ҳам аҳолининг ташаббуси реал натижага айланди. Бу ерда 3,2 километр узунликдаги ички кўчалар тўлиқ таъмирланмоқда. Лойиҳа доирасида Соҳибкор асосий кўчаси билан бирга яна олтита ички йўл асфальт билан қопланиши кўзда тутилган. Мазкур ишлар «Карвай строй» МЧЖ томонидан олиб борилмоқда.

«Обод» маҳалласида ҳам ўзгаришлар яққол сезилмоқда. Аҳолининг фаол иштироки натижасида ушбу ҳудудда 3,1 километр ички йўллар қайта тикланмоқда. Қурилиш жараёнига 10 та махсус техника ва ўндан ортиқ мутахассис жалб этилгани ишларнинг жадаллиги ва сифатига хизмат қилмоқда.

Таҳлил шуни кўрсатадики, «Ташаббусли бюджет» тизими оддий молиявий механизм эмас, балки фуқаролик фаоллигини рағбатлантирувчи, маҳаллий муаммоларни жойида ҳал этишга йўналтирилган самарали бошқарув воситасига айланмоқда. Энг муҳими, бунда аҳоли ўз ҳудудининг эгаси сифатида қарор қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этмоқда.

Албатта, амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда, келгусида йўл қурилишида сифат назоратини кучайтириш, узоқ муддатли хизмат муддатини таъминлаш ҳамда техник стандартларга қатъий риоя этиш масалалари доимий эътиборда бўлиши зарур. Зеро, инфратузилмага йўналтирилган ҳар бир сўм инвестиция ўзининг узоқ муддатли самарасини бериши лозим.

Умуман олганда, Наманган шаҳридаги бугунги ўзгаришлар оддий қурилиш жараёни эмас, балки жамият ва давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий ифодасидир. Равон йўллар эса бу ҳамкорликнинг  яққол натижаси сифатида аҳоли турмуш тарзида ўз аксини топмоқда.
Санжарбек ҲАМИДОВ.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...