Наманган шаҳрида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, Ғишткўприк МФЙ, Балиқчи кўчасида яшовчи Салиев Музаффар Садритдин ўғлига янги, замонавий электрон юритмали ногиронлик аравачаси топширилди.
Музаффар Наманган вилояти Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида пара оғир атлетикаси билан мунтазам шуғулланиб, спортда ўз имкониятларини намоён этиб келмоқда.
Аввалги аравачаси яроқсиз ҳолга келиб қолгани боис унинг машғулотларга қатнашишида қийинчиликлар юзага келган эди. Шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов ташаббуси билан тақдим этилган янги аравача Музаффарнинг эркин ҳаракатланиши ва спорт машғулотларини давом эттириши учун янада қулай шароит яратади.
