Жиноят қаердан бошланади?

Postni ulashish:

Ёшлар куни доирасида Наманган шаҳрининг “Сумалак Гузари” маҳалласида жиноятчилик муҳокама қилиниб, эътибор содир этилган жиноятлардан кўра, уларга олиб келаётган сабаб ва омилларга қаратилди.

Унда шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, шаҳар прокурори Қодирхон Асқаров, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Сотволдиев, масъул мутасаддилар, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

Муҳокамада ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ишсиз ёшларни бандликка жалб этиш, бўш вақтни мазмунли ташкил қилиш ҳамда оилавий муҳитдаги муаммоларни барвақт аниқлаш масалалари таҳлил қилинди.

Жиноятчиликка мойил шахслар билан манзилли ишлаш, профилактик назоратни кучайтириш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.

Зеро, жиноятга қарши кураш жиноят содир бўлгандан кейин эмас, унга олиб келувчи сабабларни ўз вақтида бартараф этишдан бошланади.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...