Наманган шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқотнинг навбатдаги манзили «Сумалак гузари» маҳалласидаги 24-сонли мусиқа мактаби бўлди.
«Раҳбар ва ёшлар» учрашувида шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, шаҳар прокурори Қодирхон Асқаров, ички ишлар бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Сотволдиев, солиқ инспекцияси бошлиғи Баҳромжон Орзибоев, маҳалла фаоллари, ёшлар ва масъул мутасаддилар иштирок этди.
Очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қийнаётган масалаларни тўғридан-тўғри масъулларга етказди. Билдирилган ҳар бир мурожаат ва таклиф масъуллар иштирокида муҳокама қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт ва санъатга кенг жалб қилиш, таълим олиши ҳамда касб-ҳунар эгаллаши учун зарур шароитларни янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида билдирилган мурожаат ва таклифларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшлар билан очиқ мулоқотларни мунтазам давом эттириш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
