Мустақиллик   шукуҳи   ободликда   акс   этмоқда

Postni ulashish:

Мустақиллик   байрамини   муносиб   кутиб   олиш   арафасида   республиканинг   барча   ҳудудларида   бўлгани   каби   Наманган   шаҳрида   ҳам   ободлик   ва   кўркамликни   таъминлашга   қаратилган   кенг   қамровли   тадбирлар   изчил   давом   этмоқда.   «Долзарб   30   кунлик»   доирасида   шаҳарнинг   барча   маҳалласи,   кўча   ва   жамоат   масканларида   тартиб-интизомни   мустаҳкамлаш,   атроф   муҳитни   янада   файзли   қиёфага   келтиришга   алоҳида   эътибор   қаратилмоқда.
Айни   кунларда   маҳаллалар,   марказий   ва   ички   кўчалар,   йўл   ёқалари,   яшил   ҳудудлар   ҳамда   темирйўл   атрофида   чиқиндилардан   тозалаш,   бегона   ўтларни   бартараф   этиш,   дарахт   ва   буталарни   парваришлаш,   ҳудудларни   саранжомлаштириш   ишлари   жадал   суръатларда   олиб   борилмоқда.   Бу   жараёнлар   шаҳарнинг   ташқи   кўринишини   янада   обод   ва   озода   ҳолатга   келтириш   билан   бирга   аҳоли   учун   файзли   муҳит   яратишга   қаратилган.
Айниқса,   шаҳар   ҳудудидан   ўтувчи   темирйўл   ёқаларида   амалга   оширилаётган   тадбирлар   диққатга   сазовор.   Темирйўлга   туташ   ҳудудлар   тозаланиб,   тартибсиз   ўсган   ўсимликлар   бартараф   этилмоқда.   Кўча   томонга   қараган   деворлар   оқланиб,   атрофнинг   ташқи   кўриниши   яхлит   ва   саранжом   манзара   касб   этмоқда.   Зеро,   шаҳарга   темирйўл   орқали   кириб   келувчиларнинг   илк   таассуроти   айнан   шу   масканлардан   бошланади.
Ободлик   тадбирлари   давомида   яшил   майдонларни   асраш,   кўчалар   ва   жамоат   жойларининг   кўркини   янада   ошириш,   ҳар   бир   ҳудудда   покизалик   муҳитини   қарор   топтириш   устувор   вазифалардан   бири   сифатида   белгиланган.   Бу   эзгу   саъй-ҳаракатлар   Наманганнинг   замонавий,   саранжом   ва   яшаш   учун   янада   қулай   шаҳар   сифатидаги   қиёфасини   янада   мустаҳкамламоқда.
Мустақиллик   арафасида   шаҳар   бўйлаб   кечаётган   бунёдкорлик   руҳи   ҳар   бир   маҳалла   ва   кўчада   яққол   намоён   бўлмоқда.   Ободликка   қаратилган   ана   шундай   эзгу   ташаббуслар   Ватанга   меҳр,   яшаб   турган   маскан   тақдирига   дахлдорлик туйғуси   ва   юксак   фуқаролик   масъулиятининг   амалий   ифодасига   айланмоқда.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...