Аҳоли саломатлиги — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Postni ulashish:

Бугунги ислоҳотлар даврида аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда тиббий хизмат сифати ва қулайлигини ошириш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Айниқса, жойларда аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб фаолият юритаётган оилавий поликлиникаларнинг ҳолати доимий эътиборда бўлиши зарур.

Шу мақсадда Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 5-оила поликлиникаси фаолияти ўрганилди. Мазкур тиббиёт маскани ўзига яқин ҳудудларда жойлашган 6 та маҳаллада истиқомат қилувчи 30 645 нафар аҳолига бепул ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.

Бугунги кунда поликлиника тўлиқ электрон тизимга ўтказилган бўлиб, бу хизматлар шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Муассасада 15 та тиббий бригада фаолият юритади. Жумладан, 15 нафар оила шифокори, 15 нафар амалиётчи ҳамшира, 60 нафар патронаж ҳамшира ҳамда 6 нафар тиббий бригада дояси хизмат олиб бормоқда. Умумий ҳисобда 121 нафар тиббий ходим аҳоли саломатлигини сақлаш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда.

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов поликлиника фаолияти, шунингдек, куз-қиш мавсумида аҳолига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Ўрганиш жараёнида шифокорлар ва беморлар билан бевосита мулоқот қилиниб, мавжуд муаммо ва камчиликлар аниқланди.

— Аҳоли саломатлиги масаласи муҳокама қилинар экан, бу борада лоқайдлик қилишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ. Муассаса раҳбаридан тортиб, энг қуйи бўғиндаги тиббиёт ходимигача барчамиз бирдек масъулмиз. Агар қайсидир йўналишда камчилик мавжуд бўлса, уни яширмасдан очиқ айтиш зарур. Сизларнинг касбингизда муҳим бир тамойил бор: “Касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осон.” Бугун биз ушбу поликлиникада мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этамиз. Келгусида эса юзага келиши мумкин бўлган камчиликлар ҳақида ҳам ўз вақтида хабардор бўлиб боришим шарт. Чунки ҳар қандай муаммони катта масалага айланишидан олдин бартараф этиш мумкин. Зеро, тиббиёт соҳасидаги ҳар бир камчилик инсон ҳаёти билан бевосита боғлиқ. Шу сабабли муаммоларни яшириш эмас, балки уларни очиқ муҳокама қилиб, белгиланган тартибда тезкор ва сифатли ҳал этиш лозим,
— деди шаҳар ҳокими шифокорлар билан суҳбат чоғида.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...