Гулчиларнинг тўртинчи авлоди

Postni ulashish:

Гулчилик Наманган шаҳри фуқароларининг тарихий қадрияти бўлиб қолган. Шунинг учун гулчилар сафи йилдан-йилга мустаҳкамланмоқда. Гул навлари тобора кўпайтирилиб, Наманганимиз яна ҳам чирой очмоқда. Авваллари гулчилик фақат Наманган шаҳрининг марказидаги боққа туташ кўча ҳамда маҳаллаларда бўларди. Энди эса бу ҳаракат тобора кенг қулоч ёймоқда…

Наманган шаҳри бўйи ва энига кенгаймоқда. Негаки, аҳоли сони ўсмоқда. Шаҳар таркибидаги туманларнинг ташкил этилиши ҳам шундан. Янги Наманган тумани вилоятнинг энг ёш истиқоматгоҳларидан бири. Туманда қир-адирларга туташ «Меҳнатобод» маҳалласи бор. Ҳозир маҳалладошлар ҳаёт тарзига гулчилик тобора сингиб, ривожланиб бормоқда. Буни маҳалладошларнинг ичида соҳага қизиқиш ниҳоятда катталигидан билиш мумкин, албатта. Маҳалла хонадонларидаги 8 та иссиқхонада кўзни қувонтирувчи сарҳил гул кўчатлари яшнаб турибди.

Маҳалла фуқароси Комилжон Мўйдинов гулчилик билан шуғулланганига 30 йил бўлди. Гапнинг индаллоси у тўртинчи авлод гулчидир. Қаҳрамонимиз ўтган йиллар орасида иссиқхона хажмини 4 сотихга етказди. Одатда бу иншоот ҳақида ёзишганда мухбирлар  «қишда ҳам ёздагидай» деб таърифлашади. Чиндан ҳам шундай. Навниҳолни парваришлаш учун ҳароратнинг мўътадиллиги асосий мезондир. Иссиқхонада ҳозир 1500 тупдан ортиқ «Астрахана» навли гул етиштирилмоқда. Бу гуллар 8 март байрамига сотувга чиқарилади.

Комилжон Мўйдинов ҳовлисидан ташқарида яна 20 сотихлик иссиқхона ташкил этди.   Бу ерда мавсумий гуллар етиштирилади. Гулчи томчилатиб суғориш инновацион лойиҳаси орқали самарадорликни янада оширгани боис, энг кам ойлик иш ҳақининг 55 бараварида грант маблағини олди ва «Намунали томорқачи» кўкрак нишони билан тақдирланди. Бу унинг фаолиятини янада ривожлантиришга рағбат берди.

Юлдуз Юлдашева,
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...