Янги Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши сиёсати аввало инсон манфаатлари, хавфсизлиги ва муносиб турмуш шароитларини таъминлашга қаратилмоқда. Давлатимиз Раҳбари томонидан илгари сурилаётган “Инсон қадри учун” тамойили ҳудудларда амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа, хусусан, кўп қаватли уй-жойлар қурилишида асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Наманган шаҳрининг “Марғилон” кўчасида қад ростлаётган янги кўп қаватли турар жой мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
“UBER HOUSE” МЧЖ томонидан бунёд этилаётган мазкур обект 52 та хонадонни ўз ичига олади. Айни пайтда қурилиш ишлари 70 фоизга якунланиб, том ёпиш жараёнлари олиб борилмоқда.
Вилоят раҳбари обектдаги ишлар ҳолатини кўздан кечирар экан, қурилиш сифати ва техник талабларга қатъий риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Мутасаддиларга ушбу жараённи доимий назорат қилиб бориш вазифаси берилди.
