Айни пайтда мамлакатимизда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишлари давом этмоқда. Мазкур жараён ҳудудларни ривожлантириш ва давлат дастурларини аниқ маълумотлар асосида шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шу масала юзасидан Наманган шаҳрида Аюбхон Камолов раҳбарлигида видеоконференция шаклида йиғилиш ўтказилди. Унда шаҳар ҳудудидаги 59 та маҳалланинг масъул ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда 17 январь ҳолатига кўра «Байналминал», «Оби ҳаёт» ва «Бобуршоҳ» маҳаллаларида кўрсаткичлар юқори экани таъкидланди. «Яккатут», «Чаман» ва «Ойдинкўл» маҳаллаларида эса ишлар суст олиб борилаётгани танқид қилинди.
Йиғилиш якунида аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш, рўйхатга олиш жараёнида фаолликни ошириш ва масъулларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
