Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразоқов Наманган шаҳрининг “Янги Аср” маҳалласида жойлашган “Mustang textile” тикув корхонаси фаолияти билан танишди.
Вилоятимизнинг экспорт салоҳиятини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган мазкур корхонада кунига 500 дона эркаклар кийими ишлаб чиқарилади. Маҳсулотлар асосан экспорт учун йўналтирилган. Маҳсулотлар Полша, Германия, Россия ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилинмоқда.
Бугунги кунда корхона 170 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаган бўлиб 2025 йил учун белгиланган 1 миллион долларлик экспорт режаси 110 фоизга бажарилган.
Ўрганиш ишлари давомида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва иш ўринларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
