Наманган шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида 2026–2027 ўқув йилининг илк машғулоти «Келажак соати» билан бошланди. Унда 11-синф ўқувчилари билан шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов очиқ мулоқот ўтказди.
«Ягона халқ, ягона Ватан бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!» мавзусига бағишланган учрашувда мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлар, ёш авлод учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.
Мулоқот давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Улар юртимиздаги янгиланишлар, таълим ва ёшларга оид яратилган шароитлар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Суҳбат сўнгида ёшларнинг билим олиши, замонавий касбларни эгаллаши, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиши муҳимлиги таъкидланди.
