Наманган шаҳрининг «Маданий-маърифат» маҳалласида 100 ўринли «Rayyona Kids» оилавий мактабгача таълим муассасаси фаолиятини бошлади.
Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллиард сўм. Муассаса Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан ишга туширилди.
Очилиш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Янги боғча «Rayyona Kids»нинг Наманган шаҳридаги 5-филиали ҳисобланади.
