Янги Наманган туманида таълим сифатини оширишга қаратилган инфратузилма ишлари изчил давом этмоқда. «Мустақилликнинг беш йиллиги» маҳалласида жойлашган 69 сонли умумтаълим мактабида 540 ўринли асосий бино капитал таъмирланди, 540 ўринли йўлдош бино ҳамда ёзги спорт зали барпо этилди.
Лойиҳага жами 11,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилди. Қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, айни пайтда мактабни жиҳозлаш босқичи олиб борилмоқда. Таълим муассасасини яқин кунларда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Шунингдек, мактабда ўқувчиларда интизом, жамоавийлик, меҳнатсеварлик ва масъулиятни шакллантиришга қаратилган «Япония тарбия» таълим тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Бу ёндашув таълим сифати ва тарбия самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
