Наманган халқаро аэропорти худудида йирик қурилиш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
140 миллион доллар инвестиция ҳисобига уч қаватли янги терминал биноси барпо этилмоқда. Лойиҳа якунлангач, аэропортнинг йўловчи ташиш қуввати 2,5 бараварга ошади. Чегара назорати, виза хизматлари, бизнес-зал, савдо ва овқатланиш шохобчалари, тиббиёт хонаси ва «Duty Free» дўконлари замонавий тарзда ташкил этилади.
Шу билан бирга, кунига 50 тонна юкни қайта ишлай оладиган алоҳида юк терминали қурилмоқда. У орқали 90 та мамлакатга экспорт йўлга қўйилади ва водийда ягона карго тизими шаклланади.
Янги терминал келгуси йили фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
