Аюбхон Комолов Наманганда сайёр қабул ўтказди: муаммолар манзилли ҳал этилди

Postni ulashish:

Наманган шаҳар ҳокими бошчилигида Намаган шаҳрида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Учрашув давомида 74 нафар фуқаро мурожаати тингланиб, уларда кўтарилган масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Қабул натижаларига кўра, 39 нафардан зиёд мурожаат жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса ҳуқуқий баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва якуний ечим ишлаб чиқиш учун масъул ташкилотларга йўналтирилди.

Аҳоли дарди билан бевосита танишиш, муаммоларни халқ орасида туриб эшитиш ҳокимлик фаолиятида устувор йўналиш бўлиб қолмоқда. Мазкур учрашув ҳам бу борадаги амалий ишларнинг яна бир намунаси сифатида Наманганда очиқ мулоқот маданияти шаклланаётганини кўрсатди.

Ҳокимлик томонидан бу каби қабуллар мунтазам давом эттирилиб, ҳар бир мурожаат натижаси юзасидан амалий жавоб берилиши таъкидланди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...