Наманган шаҳрида жамоатчилик бирдамлиги, халқ вакиллари ташаббуси ҳамда фуқароларнинг фидойи меҳнати самараси ўлароқ Бобуршоҳ маҳалласи янгидан барпо этилди.
Ушбу хайрли ишлар Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши 16-Чорсу сайлов округи депутати Рустамжон Исақов, маҳалла фаоллари ва аҳоли ҳамкорлигида амалга оширилди.
Давлатимиз раҳбари, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йилни “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилиши
бундай ташаббус ва лойиҳаларнинг изчил амалга оширилиши учун мустаҳкам асос бўлди.
Бугун Бобуршоҳ маҳалласининг янги бошланиш тарихи бўлган кун сифатида кирди —
замонавий талабларга жавоб берадиган, кенг имкониятларга эга маҳалла биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Мазкур иншоот: аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш,
жамоатчилик фаоллигини ошириш,
ижтимоий-иқтисодий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш,
маҳалланинг маънавий-маърифий ҳаётини жонлантириш
каби бир қатор муҳим вазифаларга хизмат қилади.
Шу ўринда халқ вакиллари саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этишга арзийди.
Депутат Рустамжон Исақовнинг фуқаролар эҳтиёжини чуқур ўрганиши, ташаббускорлик билан иш юритиши ва аҳоли манфаатлари йўлида амалга оширган ташкилий ишлари маҳалланинг юзларча оиласи учун янги имкониятлар эшигини очди.
Бундай фидокорлик ва жипслик — халқнинг юксак бирдамлик намунасидир.
Маҳалламиз тараққиёти йўлидаги эзгу ишлар бардавом бўлсин!
Бобуршоҳ маҳалласининг янги тарихи — янги ғалабалар, янги имкониятлар ва бирдамлик тимсоли бўлиб қолсин.
Бирдамлик самараси — Бобуршоҳ маҳалласида янги ҳаёт бошланди
Postni ulashish:
