Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов вилоят марказида жойлашган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Ўрганишлар чоғида ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш, боғ ҳудудидаги эскирган ва носоз аттракционларни замонавий, хавфсиз аттракционларга алмаштириш, суғориш тизимини яхшилаш жараёнлари атрофлича кўздан кечирилди.
Баҳор келиб, мазкур боғда ҳам янги мавсум олдидан аҳоли, айниқса, узоқ-яқиндан ташриф буюрадиган сайёҳлар учун муносиб шароитлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.
Вилоят раҳбари ҳар бир йўналиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди. 65-халқаро “Гуллар фестивали”га муносиб тайёргарлик кўриш, боғнинг умумий қиёфасини янада жозибадор этиш ҳамда меҳмонлар учун юқори даражадаги маданий ҳордиқ муҳитини яратиш зарурлиги таъкидланди. Мазкур ишлар Наманганнинг туристик салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
