Шаҳар ҳаётига дахлдор масалалар депутатлар муҳокамасида

Postni ulashish:

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг йигирма учинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда 2026 йил II чорак якунлари бўйича Наманган шаҳар бюджети ижроси тўғрисидаги масалага эътибор қаратилди. Бюджет маблағларидан фойдаланиш билан боғлиқ масалалар юзасидан тегишли ахборотлар тингланди.

Ташаббусли бюджет жараёнларида ғолиб деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағ ажратиш масаласи ҳам кун тартибидан ўрин олди. Шунингдек, шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағларни йўналтириш, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.

Депутатлар томонидан халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг қарорларига тегишли ўзгартиришлар киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Экологик йўналишдаги ишлар ҳам сессия эътиборидан четда қолмади. Экополициянинг Наманган шаҳар бўлими томонидан 2026 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берилди.

Шу билан бирга, «Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик» жамғармасига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Шаҳарлик чорвадор аёл

Наманган шаҳрининг Олвализор маҳалласи бор. Шу ҳудуднинг Марғилон кўчаси 3-уйда Файзуллохон Исомиддинов билан Салимахон Абдураҳмоноваларнинг оиласи яшаган. Бу...

Namanganda iv xalqaro çorvaçilik körgazmasi

Yangi Namangan tumanidagi «Yoşlik baraka» çorva hayvonlari bozorida IV xalqaro zotdor çorva hayvonlari va parrandalar körgazmasi bölib ötdi....

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...