Кураш маркази фойдаланишга топширилди

Postni ulashish:

Наманган шаҳрида миллий спорт тури — курашни ривожлантириш йўлида муҳим воқеа юз берди. «Баркамол авлод» спорт мажмуаси ҳудудида замонавий Кураш маркази фойдаланишга топширилди. Янги иншоот барча замонавий талабларга жавоб беради. Унда спортчилар учун қулай шароитлар яратилган бўлиб, машғулот заллари барпо этилди, мавжуд бинолар капитал таъмирланди ва муҳандислик тармоқлари янгиланди.

Марказ бир вақтнинг ўзида қарийб 100 нафар спортчини қамраб олиш имконига эга. Айни пайтда вилоятда 3 минг нафардан ортиқ ўғил-қиз кураш билан мунтазам шуғулланмоқда.

Қайд этилишича, янги марказ нафақат машғулотлар ўтказиш, балки йирик мусобақаларга мезбонлик қилиш имкониятига ҳам эга. Яқинда миллий кураш ва эркин кураш бўйича катталар ва ёшлар ўртасида «Прокурор кубоги» мусобақаси ўтказилди. Унда 150 нафардан зиёд олий таълим муассасалари спортчилари иштирок этиб, миллий кураш бўйича 5 та, эркин кураш бўйича эса 6 та вазн тоифасида беллашди. Мазкур мусобақа спортчилар ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, миллий ва эркин кураш турларини кенг тарғиб этиш ҳамда ёшлар орасида спортга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилди.

Маросимда вилоят прокурори Умирбек Мадраҳимов, шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирок этиб, спортни ривожлантириш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишнинг аҳамиятини таъкидладилар.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...