Депутатлик сўрови натижа берди: Наманганда «кран-автомат» ва компьютер ўйинлари фаолияти тартибга солинмоқда

Postni ulashish:

Халқ депутатлари Наманган вилояти ва шаҳар Кенгашлари депутати Наримон Деҳқонов ташаббуси билан ўқувчиларни пул эвазига хизмат кўрсатувчи ва таваккалчиликка асосланган ўйинларга жалб қилаётган «кран-автомат» аппаратлари ҳамда компьютер ўйинлари фаолияти ўрганилди.

Депутат томонидан Наманган вилояти давлат  солиқ бошқармаси бошлиғи номига ушбу ўйин аппаратларининг ўрнатилишининг қонунийлиги, шунингдек, уларнинг амалдаги лицензия талабларига мувофиқлиги юзасидан депутатлик сўрови юборилган эди.

Мазкур мурожаат асосида вилоят ҳудудида кенг қамровли хатлов ишлари амалга оширилди. Ўрганишлар давомида жами 531 та тадбиркорлик субъекти фаолияти таҳлил қилинди. Шундан 211 таси ўйинчоқ ютуқли автоматлар, 320 таси компьютер ўйинлари билан шуғулланувчи шохобчалар экани маълум бўлди. Шунингдек, 131 та ўйин автомати истироҳат боғлари ҳудудида жойлашгани қайд этилди.

Хатлов жараёнида қатор қонунбузилиш ҳолатлари ҳам аниқланди. Жумладан, 190 та ҳолатда тадбиркорлик фаолияти тегишли ҳужжатларсиз амалга оширилаётгани маълум бўлди. Масъул ташкилотлар томонидан кўрилган чоралар ва берилган огоҳлантиришлар натижасида 84 та тадбиркорлик субъекти белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилди, 234 та субъект эса ихтиёрий равишда ўз фаолиятини тўхтатди.

Таъкидланишича, депутатлик назорати доирасида амалга оширилган мазкур ишлар тадбиркорлик фаолиятини қонуний асосда ташкил этиш, бозор муносабатларида шаффофликни таъминлаш билан бирга, айниқса, ёшларни турли носоғлом иллатлардан асрашда муҳим аҳамият касб этади.

Депутатлик сўрови натижасида амалга оширилган бу каби чора-тадбирлар жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий ёндашиш ва тартиб-интизомни мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...