Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Наманган шаҳрида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ва фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган ишлар давом этмоқда.
Шу доирада “Нурафшон” маҳалласида 250 миллион сўм маблағ ҳисобидан замонавий маҳалла идораси барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Бино “маҳалла еттилиги” фаолияти учун зарур шароитлар билан жиҳозланган.
Мазкур ҳудудда 4 737 нафар аҳоли истиқомат қилади. Янги бинонинг ишга туширилиши маҳалла ходимларининг самарали фаолият юритиши, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва ижтимоий масалаларни ҳал этиш имкониятларини кенгайтиради.
Идоранинг очилиш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, Маҳаллалар уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
Тадбирда янги маскан маҳаллада аҳоли билан ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
