3,2 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ДОРИ ВОСИТАЛАРИ НЕГА ЙЎҚ ҚИЛИНДИ?

Postni ulashish:

Дори воситалари инсон саломатлигини асраш ва тиклашга хизмат қилади. Аммо белгиланган талабларга жавоб бермайдиган, сақлаш ёки реализация қилиш учун яроқсиз маҳсулотларнинг муомалага кириши аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Шунинг учун бундай воситаларни ўз вақтида аниқлаш ва муомаладан чиқариш муҳим аҳамиятга эга.

Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар бўлими иш юритувида бўлган 6 та ижро ҳужжати доирасида олиб борилган ишлар давомида муомалага киритилиши мумкин бўлмаган, сақлаш ва реализация қилиш учун белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ҳамда йўқ қилиниши лозим бўлган 1 179 турдаги дори воситалари аниқланди.

Уларнинг умумий қиймати 3 миллиард 200 миллион сўмни ташкил этди.

Аниқланган маҳсулотлар бўйича тегишли ўрганишлар ўтказилиб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар якунланганидан сўнг мазкур дори воситалари масъул ташкилотлар иштирокида белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Хўш, нега уларни йўқ қилишга тўғри келди?

Чунки гап оддий товар ҳақида эмас, инсон саломатлигига бевосита дахлдор маҳсулотлар ҳақида кетмоқда. Сифати, сақланиш шароити ёки қонуний муомаласи белгиланган талабларга жавоб бермайдиган дори воситаларининг қайтадан савдо ёки истеъмол занжирига кириб қолишига йўл қўйиб бўлмайди.

Шу нуқтаи назардан, мазкур тадбирнинг асосий мақсади ҳам фақат мусодара қилинган маҳсулотларни йўқ қилишдан иборат эмас. Энг муҳими — уларнинг қайтадан муомалага киришининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлашдир.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш билан бир қаторда, муомаладан чиқарилиши лозим бўлган мол-мулкларни қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Бу жараёнда ҳар бир босқичнинг қонуний ва белгиланган тартибда бажарилиши муҳим. Зеро, ижро ҳужжатининг ижроси қоғоздаги натижа билан эмас, унинг амалдаги самараси билан баҳоланади.

Наманган шаҳар бўлими томонидан амалга оширилган мазкур тадбир натижасида 1 179 турдаги, умумий қиймати 3,2 миллиард сўмлик дори воситаларининг қайтадан муомалага кириб кетишининг олди олинди.

Аслида, бу рақамлар ортида муҳим бир мақсад бор: инсон саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотларнинг аҳолига етиб боришига йўл қўймаслик.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд ҳужжатларининг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш, шунингдек, хавфли ёки талабларга жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласига барҳам беришга қаратилган ишлар изчил давом эттирилади.

Бахтиёр Абдурахимов, Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими бошлиғи.
Жамолиддин  Одилов, бюронинг Наманган вилоят бошқармаси

шахсий хавфсизлик бошқармаси катта инспектори.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...