Кўча номлари хатловдан ўтказилмоқда

Postni ulashish:

Наманган шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг «Географик обектларга доир айрим муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳар ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизбек Абдувалиев бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси Географик обектларни номлаш ва манзиллар тизимини юритиш шўбаси мутахассислари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими ходимлари фаолият олиб бораётган мазкур гуруҳ томонидан Наманган шаҳридаги  барча кўчаларнинг номларини хатловдан ўтказиш, янги ташкил этилган ва номланмаган кўчаларга ном бериш, шунингдек, қонун талабларига зид бўлган номларни ўзгартириш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кунга қадар ишчи гуруҳ томонидан Наманган шаҳридаги 30 дан ортиқ маҳаллада кўча номларини хатловдан ўтказиш ишлари якунланди ва ушбу жараён изчил давом этмоқда.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...