Наманган шаҳрида Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида замонавий “FEEL FOOD” ресторани фойдаланишга топширилди.
80 ўринли рестораннинг ишга туширилиши натижасида 30 та доимий иш ўрни яратилди.
Тантанали очилиш маросимида Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов иштирок этиб, тадбиркорни янги лойиҳа билан қутлади ва рамзий лента қирқилди.
Тадбирда санъаткорлар Элмурод Ҳақназаров, Зиёда ва Жалолиддин Аҳмадалиевнинг жонли чиқишлари намойиш этилди.
