Наманган шаҳридаги Обод маҳалласида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида инфратузилмани яхшилаш ишлари жадал давом этмоқда. Шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудуддаги бунёдкорлик жараёнларини кўздан кечирди.
2025 йил 2 мавсум якунларига кўра, аҳоли овози билан тасдиқланган лойиҳа асосида Илғор кўчаси ва ички йўлларнинг жами 3,1 километри асфальтланмоқда. Ишлар Наманган минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати давлат муассасаси буюртмаси билан “Наманган темир бетон” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.
Қурилиш жараёнига 10 та махсус техника ва 10 нафардан ортиқ ишчи жалб этилган. Лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши назорат остида.
Мазкур ишлар маҳаллада транспорт қатновини яхшилаш, аҳоли учун хавфсиз ва қулай шароит яратишга хизмат қилмоқда.
