“Мусаффо иқлим” МЧЖ фаолиятини тубдан яхшилаш: чиқиндиларни бошқаришда янги босқич

Postni ulashish:

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугунги ўрганишлари доирасида вилоят марказида санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларни ўз вақтида бартараф этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, Давлатобод туманидаги “Юксалиш”, Янги Наманган туманидаги Абу Райхон Беруний, Наманган шаҳридаги “Оби ҳаёт” маҳаллаларида ташкил этилаётган “намунали чиқиндихона” лойиҳаси билан танишди.

Вилоят раҳбарига чиқиндиларни бошқариш тизимини самарали йўлга қўйиш мақсадида “Мусаффо Иқлим” МЧЖ фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар тақдимот қилинди.

Бугунги кунда мазкур жамият Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида истиқомат қилувчи 964 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Чиқиндиларни олиб кетиш учун 98 та махсус техника мавжуд. Хизмат ҳудудида 17 812 нафар юридик шахс фаолият юритаётган бўлиб, шундан 4 516 таси айнан ушбу ташкилот билан чиқиндиларни олиб кетиш бўйича шартнома тузган.

Мазкур рақамлар корхонанинг имкониятлари мавжудлигини кўрсатса-да, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда билдирилган норозиликлар асосида ўтказилган ўрганишлар муаммолар ҳам етарли эканини очиқ кўрсатди.

Ушбу мураккаб вазиятдан чиқиш мақсадида тизимга янги инвестор жалб этилди. Режаларга кўра, носоз ҳолга келган 37 та махсус техника таъмирланиб, қайта хизматга жалб этилади. Қўшимча равишда 12 метр куб ҳажмли 10 та янги махсус техника харид қилинади. Бугуннинг ўзида Наманган шаҳрининг ўзига 60 та техника жалб этилиб, тўпланиб қолган чиқиндиларни махсус полигонга олиб чиқиб кетиш чоралари кўрилмоқда.

Вилоят ҳокими тизимда иш бошлаган янги инвестор билан мулоқотда мавжуд шароит ва имкониятларни тахлил қилиб, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, вилоят марказини тоза сақлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...