Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашида бўшаб қолган ўринга депутат сайловининг натижалари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 201, 26, 921, 93, 96 ва 97-моддаларига мувофиқ ҳамда участка сайлов комиссияларининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан, Наманган шаҳар сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2026 йил 15 февраль куни ўтказилган халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига депутат сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилсин.
2. 21-Оромгоҳ сайлов округларидан халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига сайланган бир нафар депутат иловага мувофиқ рўйхатга олинсин.
3. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин.
4. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг рўйхатга олинган депутатига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишони берилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Наманган шаҳар сайлов комиссияси раисининг ўринбосари И. Алиева зиммасига юклансин.
Наманган шаҳар сайлов комиссияси раиси И. Джаббаров.
Наманган шаҳар сайлов комиссиясининг
2026 йил 17 февралдаги 38-сон қарорига илова
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашига сайланган депутат
РЎЙХАТИ
| T/р | Сайлов округининг тартиб рақами ва номи | Фамилияси, исми, отасининг исми | Туғилган йили | Депутатнинг номзодини кўрсатган сиёсий партиянинг номи |
| 1. | 21-Оромгоҳ сайлов округи | Камалов Аюбхон Арибджанович | 22.02.1971 | Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси |
