Наманган–Деҳли йўналишида тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди

Postni ulashish:

Наманган вилоятида транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида янги йўналишда авиақатнов йўлга қўйилди. Жорий йил 3 апрелдан бошлаб “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан Наманган–Деҳли–Наманган йўналишида мунтазам парвозлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирча рейслар ҳафтасига бир марта — жума куни йўлга қўйилди. Келгусида эса йўловчилар талаби асосида парвозлар сонини ҳафтасига 2–3 мартагача ошириш режалаштирилган.

Мазкур йўналишнинг очилишига қадар Деҳлига тўғридан-тўғри авиақатновлар фақат Тошкент халқаро аэропорти орқали амалга оширилар эди. Янги рейс эса Наманган вилояти ва Фарғона водийси аҳолиси учун вақт ва масофани қисқартириб, қўшимча қулайлик яратади.

Парвозлар замонавий «Airbus A320» русумли самолётларда амалга оширилади.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...