Наманган шаҳрининг «Шарқ тонги» маҳалласи ҳудудида «Ҳунармандлар кўчаси» лойиҳасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа доирасида ҳудуддаги кўчаларнинг муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, пиёдалар учун қулай муҳит яратиш ҳамда хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш режалаштирилган.
Хусусан, Самарқанд кўчасида 60 та хизмат кўрсатиш обектини барпо этиш кўзда тутилмоқда. Ушбу ташаббус натижасида 400 нафардан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
