Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов давлат мактабгача таълим ташкилотларида болажонлар учун яратилган шароитлар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Ўрганишлар давомида тарбияланувчилар учун яратилган қулайликлар, бино ва хоналарнинг мавсумий шароитларга тайёрлиги, иситиш тизимларининг ҳолати ҳамда болалар учун хавфсиз ва қулай муҳитни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва куз-қиш мавсумини бетафовут ўтказиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, белгиланган вазифалар ижросини назорат қилиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида болажонлар учун муносиб шароитларни таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
