Қад ростлаётган уйлар – келажакни қураётган қўллар

Postni ulashish:

Тошкентдан келаётган ҳар бир меҳмон Тўрақўрғон ичра ўтиб, Давлатобод туманига кирар экан, аввало чексиз бунёдкорликдан кўзи қувонади. Бу яратувчилик  тинчлик, хотиржамлик ва аҳиллик неъмати эканини қалбдан ҳис этади.

Бири-биридан чиройли ва гўзал, бири-биридан муҳташам ва осмонўпар биноларда деярли ҳар куни кимнингдир уй тўйи бўлаётганига гувоҳ бўлади. Ана шундай кезларда ҳар бир холис инсон қалбидан бугунги кунга шукрона туйғуси дилидан тилига кўчиши шубҳасиз.

Сиз азиз газетхонлар эътиборини бир оз олдинроққа, яқин ўтмишга тортмоқчиман. Собиқ иттифоқ даврида турар-жой қуришга, ижтимоий иншоотлар қуришга рухсат «анқонинг уруғи» эди. Ўз фойдасини  пахтамизни қайта ишлашда кўрган шўро давлати Наманганда кетма-кет гигант саноат корхоналарини қурди. Шулардан бири  собиқ Совет тумани – ҳозирги Давлатободдаги шойи газламалар комбинати эди. Мазкур саноат корхонаси цехларини юритиш учун Россиянинг турли ўлкаларидан  турли миллатга мансуб ишчилар юборилди. Ўз одамлари эмасми, олтита кичик туман ташкил этилиб, кўп қаватли уйлар қурилди. Бир хил лойиҳага асосланган кўп қаватли уйлар мисоли бир тухумдан чиққан жўжаларни эслатарди. Майли  «бир ёмоннинг бир яхшиси» деганларидай бу туманлар бугун маҳаллий аҳоли фуқароларини ўз бағрига олди.

Ўша йилларда яна бир иншоот қурилди. Ертўласи ҳамда биринчи ва иккинчи қавати комбинат ишчи-хизматчилари учун профилактория, учинчи ва тўртинчи қаватлари эса комбинатнинг юқори мартабали вакиллари – мухандислар учун турар жой сифатида берилди. Ўшанда бу бино «оқ уй» номини олганди. Кейинчалик бу бинодан тубдиспансер сифатида фойдаланилди. Ҳозир эса «Шуҳрат шифо» хусусий тиббиёт муассасаси.                                                                                                           Совет давлатининг  сўнгги йилларида шу ҳудудда  9 қаватли меҳмонхона қурилишига киришиилди. «Парвоз» номи билан аталувчи бу бино ўша давр учун Наманган дарвозаси вазифасини ўтагани аниқ. Кейин эса шўро давлати қулади. Мазкур бино меҳмонхона сифатида фаолият кўрсата бошлади. Кейин ўзини оқламагани учун мулкдор томонидан «Миллий банк»ка сотилди. Ҳозирда ташқи иқтисодий миллий банкининг вилоят минтақавий бошқармаси шу бинога жойлашган.

Мен нега ўтган асрнинг 60 йилларида ва 90 йилларида қурилган икки бино ҳақида гапиряпман. Бугун Наманганда 17, 21 қаватли бинолар-замонавий шаҳарчалар қад ростламоқда. Совет давлати архитекторлари миллионлаб тоннали пахтамизни Ивановога юбориш эвазига, бамисоли бизга беш ёки тўққиз қаватли бинони қуриб хотамтойлик қилгандайлар. Аслида бизни бугунги тадбиркор қурувчилар ота-боболаримиз анъаналарини давом эттириб, ҳазрати Темур ибораси билан айтганда «Қудратимизга шубҳа қилганлар биз қурган иморатларга боқсинлар!» десалар минг карра ҳақ бўладилар.

Ушбу мавзуни Сиз азиз мухлислар билан баҳам кўриш учун Давлатобод тумани ҳокимининг ўринбосари Сардор Раҳимов  билан боғланиб, ўз мақсадимни билдирдим. Саноқли дақиқалардан сўнг телеграмда маълумотнома пайдо бўлди ва қурилиш котибиятидан Бахтиёр Ғойибов телефон қилди. У юборган хисобот қисқа, аммо кўлами кенг эди. Биргина қурилиш бўйича амалга оширилган ижобий ишлар билан танишамиз.

2025 йилда давлат дастури доирасида барча манбалар хисобидан 90 та объектларда қурилиш ишларини бажариш режалаштирилганди. Бу 245,8 млрд. сўмлик кўрсаткичдир. Барча объектларда 152,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари уддаланди. 59  та иншоот фойдаланишга топширилди. Шундан 5 таси ижтимоий соҳа иншоотлари хисобланади. Очиғини айтганда режага нисбатан бажарилган иш ҳажми 62 фоизни ташкил этмоқда.

Туманда  «Уй-жой қуриш дастури» доирасида  47 та кўп қаватли уй-қурилиши белгиланганди. Амалда эса 30 таси фойдаланишга топширилди. Қарийб 2041 та хонадонда  «уйга кирар» тадбири ўтказилди. Бугун  эрта 1061 хонадонли 17 та уй ҳам фойдаланишга топширилади. Бу эса яна шунча уй тўйларини англатади.

Гарчи туманда режада белгиланган маррага етиб борилмаган бўлсада, озмунча иш қилингани йўқ. Шуларни ўйлар эканмиз, бир вақтлар совет давлати томонидан эълон қилиниб, амалда бажарилмаган «Уй-жой программаси»дан фарқли равишда мустақиллик йиллари давомида амалга оширилган «Уй-жой қуриш дастури» ўзининг амалий натижаси билан давлатободлик қурувчилар юзини ёруғ этмоқда. Бу ёруғлик туман ҳаётига нур олиб келаверсин.

Раҳимжон ИРИСОВ,

 махсус мухбиримиз.Тошкентдан келаётган ҳар бир меҳмон Тўрақўрғон ичра ўтиб, Давлатобод туманига кирар экан, аввало чексиз бунёдкорликдан кўзи қувонади. Бу яратувчилик  тинчлик, хотиржамлик ва аҳиллик неъмати эканини қалбдан ҳис этади.

 махсус мухбиримиз.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...