Наманган шаҳрининг «Ифтихор» маҳалласида шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр шахсий қабули ўтказилди. Очиқ мулоқот руҳида ташкил этилган қабулда фуқароларни қийнаётган ижтимоий, коммунал ва турли ҳаётий масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Қабул жараёнида шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Камалов 47 нафар фуқаронинг мурожаати, таклиф ва муаммоларини шахсан тинглади. Улардан 19 таси тегишли мутасаддилар иштирокида шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Қўшимча ўрганиш ёки маълум муддат талаб этадиган масалалар эса масъул ташкилот ва идораларга йўналтирилди. Уларни қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш, ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ чоралар белгилаш ҳамда ижобий натижага эришиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Бундай сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ ва самарали мулоқотни мустаҳкамлаш, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни тезкор бартараф этиш ҳамда давлат органларининг халқ олдидаги масъулияти ва ҳисобдорлигини янада кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
