Ватан йўлида жон фидо қилган ходимлар хотираси ҳамиша эъзозда

Postni ulashish:

25 октябрь — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимларининг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди.

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов, шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Илҳомжон Сотиволдиев ҳамда шаҳар прокурори Қодирхон Асқаров бошчилигидаги масъуллар марҳум ходимларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашдилар. Уларнинг порлоқ хотирасига ҳурмат бажо келтирилиб, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Алиевнинг байрам муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди.

Суҳбат давомида марҳум ходимларнинг Ватан тинчлиги, халқ осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш йўлида олиб борган фидокорона хизматлари, зиммасидаги шарафли бурчни сидқидилдан адо этгани алоҳида таъкидланди.

Эл-юрт тинчлиги йўлида жон фидо қилган мард ва жасур ходимларнинг хотираси ҳамиша қалбларда яшаши, уларнинг оилаларини эъзозлаш, яқинларига ҳурмат ва эътибор кўрсатиш муҳим қадрият экани қайд этилди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...