Наманган шаҳрида Вазирлар Маҳкамасининг «Географик обектларга доир айрим муносабатларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳар ҳокимининг маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Азизбек Абдувалиев бошчилигида ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси Географик обектларни номлаш ва манзиллар тизимини юритиш шўбаси мутахассислари, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси шаҳар бўлими ходимлари фаолият олиб бораётган мазкур гуруҳ томонидан Наманган шаҳридаги барча кўчаларнинг номларини хатловдан ўтказиш, янги ташкил этилган ва номланмаган кўчаларга ном бериш, шунингдек, қонун талабларига зид бўлган номларни ўзгартириш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кунга қадар ишчи гуруҳ томонидан Наманган шаҳридаги 30 дан ортиқ маҳаллада кўча номларини хатловдан ўтказиш ишлари якунланди ва ушбу жараён изчил давом этмоқда.
