Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ҳамда Давлатобод туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳамкорлигида назорат остидаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Мажлисда жами 12 нафар шахс қатнашди. Улар пробация назоратида жазо муддатини ўтаб келаётган, ўз хатосини англаб, тузалиш йўлига кирган фуқаролардир. Суд томонидан белгиланган талаб ва чекловларга қатъий риоя қилган тўрт нафар маҳкумга нисбатан «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси»нинг 73-моддаси асосида жазони муддатидан илгари шартли равишда ўташдан озод қилиш чораси қўлланилди.
Шу билан бирга, белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилмай, жазодан қасддан бўйин товлаб келаётган бир нафар шахсга нисбатан жазо оғирроқ турига алмаштирилди.
Сайёр суд жараёнида иштирокчиларга жазони ўташ тартиби ва қонун талаблари яна бир бор тушунтирилиб, ҳуқуқий онг ва масъулиятни оширишга қаратилган тарғибот ишлари олиб борилди.
Элмурод Кулматов, Давлатобод тумани ИИБ ЖХХ
Пробация гуруҳи инспектори, капитан.
