Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг XIX сессияси бўлиб ўтди. Сессияда шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига оид еттита муҳим масала муҳокама қилинди.
Унда жамоат транспорти учун электробуслар харид қилиш ва тегишли инфратузилмани яратиш лойиҳаси кўриб чиқилди. Ички йўлларни сақлаш ва таъмирлаш бўйича манзилли дастур муҳокама этилди.
2026 йилда кўп қаватли уйлар ҳудудида инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари юзасидан дастур кўриб чиқилди. Шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2025 йилдаги фаолияти таҳлил қилинди.
Шунингдек, шаҳар бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳамда ер участкаларини сотишдан тушган тушумларни йўналтириш масаласи муҳокама қилинди. “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларидан фойдаланиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Сессия якунида доимий комиссияларнинг 2026 йилга мўлжалланган иш режалари тасдиқланди.
