Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича шаҳар штаби фаолиятини бевосита кузатмоқда. Жараённинг бориши ҳамда маҳаллалардаги кўрсаткичлар таҳлил қилинмоқда. Масъулларга рўйхатга олиш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, аҳоли ўртасида тушунтириш-таҳвиқот ишларини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилмоқда.
