Чорсу бозорида нархлар барқарорлиги ва маҳсулотлар сифати назоратда

Postni ulashish:

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов «Чорсу деҳқон универсал бозори» АЖда иқтисодий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолини кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан сифатли ва мақбул нархларда таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганиш давомида бозорда савдо жараёнларини тартибли ташкил этиш, маҳсулотлар сифатини таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда аҳолининг харид имкониятларини ҳисобга олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, гўшт ва гўшт маҳсулотлари нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларида қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш юзасидан тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.

Белгиланган вазифалар ижроси юзасидан назоратни кучайтириш, бозорда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилади.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...