Наманган шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик муҳокама қилинди

Postni ulashish:

Наманган шаҳрида куз-қиш мавсумида аҳолини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов ва шаҳар прокурори Қодиржон Асқаров иштирок этган йиғилишда «Марказ» электр тармоқлари корхонаси ҳамда «Ҳудудгаз Наманган» шаҳар филиалининг мавсумга тайёргарлиги юзасидан ҳисоботлари эшитилди. Тақдимотларда электр ва газ тармоқларида амалга оширилаётган таъмирлаш ишлари, мавжуд ҳолат ва режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилишда эскирган тармоқларни янгилаш, аварияларнинг олдини олиш, авария-тиклаш бригадаларининг шайлигини ошириш, махсус техника ва зарур захираларни шакллантириш ҳамда муҳандислик тармоқларини тўлиқ хатловдан ўтказиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Мутасаддиларга аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш ва куз-қиш мавсуми давомида аҳолини узлуксиз коммунал хизматлар билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

Javob qoldiring:

Iltimos, sharhingizni kiriting!
Iltimos, ismingizni bu yerga kiriting

Aloqador maqolalar

Сессия бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги XXIV сессияси бўлиб ўтди. Сессияда дастлаб шаҳар прокуратурасининг 2026-йилнинг учинчи чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш...

Ҳаёти асраб қолинганлар дуосида яшайсиз, доктор!

Тиббиёт фанлари номзоди, Соғлиқни сақлаш аълочиси Тошпўлат Абдукаримов. У — нафақат Наманган вилояти, балки водий тиббиётидаги энг моҳир...

Баҳодир РАҲИМОВ, Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари:“ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ — ИНСОН САЛОМАТЛИГИДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА”

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолига қулай ва замонавий тиббий хизмат кўрсатиш масалаларига алоҳида...

Хўжа амин мақбараси

Наманган шаҳрининг Чорсу ҳудуди яқинида меъморий ёдгорлик –Хўжа Амин мақбараси жойлашган. Мақбара XVIII асрнинг иккинчи ярмида, Наманган Фарғона...