Наманган Касбий кўникмалар марказида 928 нафар тингловчи 35 йўналишда таҳсил олмоқда. Марказ йирик саноат корхоналари билан ҳамкорликдa ишлаб, битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашмоқда. Шаҳар ҳокими фаолият билан танишиб, сифатни ошириш ва интеграцияни кучайтириш бўйича топшириқлар берди.
